Мередов Шадурди Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тегишли фармонга имзо чекди.
“Мередов Шадурди Овезнепесович Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги (Тошкент шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлансин”, - дейилган ҳужжатда.
Мередев бунга қадар мамлакатнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Маммедов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилганди.


