1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Tutukon Neo" препаратини истеъмол қилманг

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази огоҳлантириш билан чиқди.

"Tutukon Neo" препаратини истеъмол қилманг

 

Испаниянинг «Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги» (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл» (флаконларда) дори препаратининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганини маълум қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика