1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Тузлироқ туюлиши сифати ёмон дегани эмас” — Тошкент сув таъминоти

Тошкентдаги ичимлик суви сифат талабларига жавоб бериши билдирилди.

“Тузлироқ туюлиши сифати ёмон дегани эмас” — Тошкент сув таъминоти

Тошкент шаҳрида аҳолига етказилаётган ичимлик суви ҳар доим назорат қилинади ва миллий стандарт талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ бўлим бошлиғи Феруза Ҳошимова маълум қилди.

 

Мутахассиснинг билдиришича, шаҳарнинг асосий ичимлик суви манбалари Чорвоқ ва Угам дарёларидан олинади ва сув истеъмолчига етиб боргунча тўртта технологик жараёндан ўтади: тиндириш, бирламчи зарарсизлантириш, сузиш орқали кварц ва цеолит қумларидан тозалаш ҳамда иккиламчи зарарсизлантириш. Якунда сув қувурлар орқали аҳоли истеъмолига етказилади.

 

Феруза Ҳошимова сув сифатини назорат қилиш Ўзбекистон миллий стандартларига тўлиқ мос келишини, кимёвий, бактериологик ва токсикологик кўрсаткичлар бўйича таҳлил-синовлар мунтазам ўтказилишини таъкидлади.

 

Мутахассис шунингдек, ичимлик сувида инсон саломатлиги учун зарур бўлган макроэлементлар (кальций, магний, натрий, калий) ва микроэлементлар (темир, фтор, йод, рух) табиий ҳолда сақланишини маълум қилди. Ичимлик суви қаттиқлиги одатда 2–4 даража бўлиб, стандарт меъёрга мос келади.

 

“Баъзи одамларга сув бироз тузлироқ туюлиши мумкин, лекин бу унинг сифати ёмон дегани эмас. Ҳар доим ишлаб чиқарилаётган ичимлик суви назоратимизда бўлади”, деди Феруза Ҳошимова.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика