1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Twitter логотипини ўзгартириш Илон Маскка хавф туғдириши мумкин

АҚШдаги бир қатор компаниялар Маскка нисбатан судга даъво аризаси киритиши мумкин

Twitter логотипини ўзгартириш Илон Маскка хавф туғдириши мумкин

 

Х компанияси (собиқ Twitter) номини ўзгартириш туфайли юридик қийинчиликларга дуч келиши мумкин, у судга тортилиши мумкин, хусусан, интеллектуал мулкка эга бўлган Meta платформалар (Facebook, Instagram, WhatsApp va Threads) ёки Microsoftʼга ўхшаш товар белгисига бўлган ҳуқуқлар, деб ёзади Reuters.
 

Агентликнинг аниқлик киритишича, Microsoft 2003 йилдан бери Xbox видео ўйинлар тизими ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ бўлган Х савдо белгисига эгалик қилади. Шунингдек, яқинда ишга туширилган Threads ижтимоий тармоғи Twitterʼга рақобатчи бўлган Meta Platforms дастурий таъминот ва ижтимоий медиа каби соҳалар учун 2019 йилда рўйхатга олинган кўк-оқ «Х» савдо белгисига эга.
 

Савдо белгиси бўйича адвокат «Кимдир Twitterʼни судга беришининг 100 фоиз эҳтимоли бор», деди ва у саноатнинг кенг доираларида Х ҳарфини қамраб олган 900 га яқин АҚШ товар белгиларини рўйхатдан ўтганлигини қўшимча қилди.
 

Унинг сўзларига кўра, Meta ва Microsoft, агар собиқ Twitter ўзларининг Х бренди капиталига тажовуз қилиш хавфини ҳис қилмаса, судга даъво қилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика