Жаҳон

Meta Twitterʼнинг аналогини ишга туширди

Twitterʼга рақобатчи сифатида ишга туширилган иловадан бир неча соат ичида беш миллиондан ортиқ аккаунт рўйхатга олинган.

Meta Twitterʼнинг аналогини ишга туширди

 

Facebook ва Instagramʼга эгалик қилувчи Американинг Meta компанияси 6 июлга ўтар кечаси Twitterʼнинг асосий рақобатчисига айланиши керак бўлган Threads матнли хизматини ишга туширди. Meta Twitterʼга ўхшаш интерфейсга эга бўлган янги хизмат 500 та белгигача бўлган хабарларни, шунингдек, 5 дақиқагача бўлган фотосуратлар ва видеоларни жойлаштириш имконини беришини эълон қилди.

 

Instagram жамоаси томонидан ишлаб чиқилган илованинг ўзи ўзини ижтимоий тармоқнинг кенгайтмаси сифатида кўрсатади:

 

«Threads бўйича бизнинг қарашимиз Instagram энг яхши қиладиган нарсани олиш ва уни матнга кенгайтириш, ғояларингизни ифодалаш учун ижобий ва ижодий майдон яратишдир», — дейилади компания пресс-релизида.

 

Қайд этилишича, 6 июлдан бошлаб илова 100 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва Японияда App Store ва Google Playʼдан юклаб олиш мумкин. «ТАСС»нинг ёзишича, Threads Россияда ҳам мавжуд, бироқ у фақат VPN билан ишлайди.

 

Шунингдек, хизмат Европа Иттифоқида ҳали ишламайди. Insragram бош директори Адам Моссери The Verge нашрига бу қарорга 2024 йилда кучга кириши керак бўлган баъзи Европа қонунлари сабаб бўлганини айтди. Meta асосчиси Марк Сукербергнинг сўзларига кўра, ишга туширилгандан кейинги дастлабки тўрт соат ичида иловада беш миллиондан ортиқ аккаунт рўйхатга олинган.

 

Айни дамда Threadsʼнинг ишга туширилиши Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ижтимоий тармоқни 2022 йилнинг кузида сотиб олганидан кейин Twitterʼда содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ. Маск бошчилигида Twitter фойдаланувчиларнинг турлича муносабатига сабаб бўлган бир қатор ўзгаришларга дуч келди, хусусан, микроблоглар хизмати кўпроқ пуллик обуначиларга эътибор қаратишга қарор қилди.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.