1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Жанубий Кореяни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

“Оқ бўрилар” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Жанубий Кореяни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

 

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги “C” гуруҳи доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳсда ишончли ғалабага эришди. Ар-Риёд шаҳридаги “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

 

Баҳсдаги ҳисоб 48-дақиқада Беҳрузжон Каримов томонидан очилди. Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар устунликни сақлаб қолди ва 70-дақиқада жамоа сардори Саидумархон Саиднуриллаев гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

 

Мазкур ғалаба Ўзбекистонга “C” гуруҳида 1-ўринни таъминлади ва чорак финал йўлланмасини олиб келди. Гуруҳнинг яна бир учрашувида Ливан Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлди. Жанубий Корея эса 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди.

 

Маълумот учун, ушбу турнирда Ўзбекистон 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган U-21 терма жамоаси билан иштирок этмоқда. “Оқ бўрилар” чорак финал учрашувини 17 январ куни “D” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши ўтказади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика