Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилди.
Унда журналистлар Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, ОАВ вакиллари вилоят маркази — Нурафшон шаҳрида бўлди. Давлатимиз раҳбари 2019 йили бу ерга ташрифи чоғида замонавий мажмуалар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берганди.
Ўтган 2018-2021 йилларда Нурафшон шаҳрида жами 1 126,1 миллиард сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. 2022-2026 йилларда эса шаҳар бўйича ижтимоий бино-иншоотлар барпо этиш учун 7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаш кўзга тутилган.
Бу йилда вилоятда Президент мактаби очилди
Вилоятда аҳоли турмушини яхшилаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда 19 та 1 минг 22 та хонадонли 6-7-9-16-қаватли уй-жойлар қурилди. Шунингдек, давлат ташкилотлари учун янги бинолар фойдаланишга топширилди.
Яқинда шаҳарда Президент мактаби вилоятнинг иқтидорли ўқувчиларга ўз эшикларини очди. Шунингдек, Тошкент вилояти мамлакатимизда Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида дирекция ҳудудидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали қурилиши учун 6 гектар ер ажратиб берилган. Бу ерда завонавий кўринишга эга 5 қаватли ўқув биноси, 2 қаватли спорт мажмуаси, 4 қаватли техникум, 17 қаватдан иборат талабалар ётоқхонаси ҳамда ошхона бинолари қурилиши режалаштирилган.
Муаммолаар ҳал этилмоқда
Ҳозирда шаҳарда Г-62 автомобиль йўлида амалга оширилаётган муҳандислик коммуникация тармоқларидаги ичимлик сувининг 2.5 километри тўлиқ якунланган, 2.3 километрга оқава сув қувури тортилган, алоқа тармоғидан 2.4 километр алоқа кабелларини ётқизиш ишлари тўлиқ якунига етказилган. Табиий газ таъминоти бўйича 1.2 километрга махсус қувурлар жойлашгантирилди.
"Nurafshon business city" ҳудудида транспорт воситаларини ҳаракатланиши учун (4Р2 автомобиль йўлининг 34,3 км қисмини 4Р20 автомобиль йўлининг 5,3 км қисми билан боғловчи) умумий узунлиги 3,6 км.ни ташкил этувчи "Лойиҳавий Г-62" автомобиль йўлининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Жорий йилда мазкур автомобиль йўлининг 1,2 километр қисми қурилиб фойдаланишга топширилди.
Зулфия Зокирова боғи қурилади
Яқинда ушбу қарор ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқидий муносабатига сабаб бўлганди. Зулфия Зокирова номидаги боғ 2.97 гектар ер майдонда барпо этилади. Ҳозирги кунда ҳудуд атрофи ўралиб, Администрация ва кутубхона биноларида бетон ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорларига асосан "Элбек номидаги кутубхона", "Ёшлар ижодиёт саройи", "Театр", "Кўп тармоқли универсал спорт мажмуаси" объектлари қурилиш ишлари учун дирекция ҳудудидан ер майдонлари ажратилган.
"Nurafshon Business City"да ХХI асрнинг барча тенденцияларини уйғунлаштиради
Унинг асосий қисми замонавий ва ҳозирги архитектура талабларига жавоб берадиган кўп қаватли турар-жой биноларидан иборат бўлади. Уйларнинг режадаги баландлиги 7 дан 16 қаватгача бўлиб, унда ўртача сиғими 74 минг аҳоли учун 25 мингга яқин хонадонлар жойлашади.
Тошкент вилояти пойтахтда янада яқинлашмоқда
Тошкент вилояти жамоат транспортининг ҳаракат тезлиги ва аҳоли учун қулай, мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда хавфсиз йўл ҳаракатини ташкил этиш мақсадида Туркия давлатининг мутахассислари билан биргаликда "Nurafshon Business City" ҳудудидан Бектемир туманигача (4Р2 "Тошкент шаҳри – Нурафшон шаҳри – А373 автойўли") бўлган йўлда автобусларнинг тезкор ҳаракатини ташкил этиш, яъни "Bus rapid tranzid" тизимида (кейинги ўринларда – БРТ тизими) жамоат транспорт лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилган.
Жамшидбек Амиров


