29 январь куни Ўзбекистонда 1104 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Энг кўп касалланиш ҳолати пойтахтда (+453 та), Фарғона (+116 та) ва Тошкент (+102 та) вилоятларида қайд этилган.
Энг паст касалланиш ҳолати Сирдарё (+15 та), Навоий (+19 та) ва Андижон (+30 та) вилоятларида қайд этилган.
ССВ маълумотига кўра, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, маълумотда Қашқадарё ва Наманганда 3 кундан бери касалликдан соғайиш ҳолати қайд этилмаганини кўриш мумкин. Қашқадарё вилоятида охирги марта 27 январь куни 39 киши, Наманганда эса 86 киши касалликдан соғайган. Сўнгги уч кун ичида бу кўрсаткич янгиланмаган.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ


