Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Коллеж ва техникумларда касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Унда қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имкониятини яратилади.
Ҳужжатга кўра, 3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасдиқлайди.


