Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан учта вилоятга прокурорлар тайинланди. Жумладан:
- адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ходжаев Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган;
- адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Эшназаров Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган;
- адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Мадрахимов Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Тўхтабоев Шерзод Жалолович Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар ТўхтабоевБош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шу билан бирга, Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Наримов Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


