1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

UEFA Англияни жазоламоқчи

UEFА “Евро-2020” финал учрашувида мухлисларнинг ҳатти-ҳаракати учун Англияни жазолашни режалаштирмоқда.

UEFA Англияни жазоламоқчи

 

Мазкур беллашув бошланишидан олдин юзга яқин мухлис стадионга чиптасиз киришга уринди. Шунингдек, ўйин давомида мухлислар майдонга чиқиб югурган, буюмлар улоқтирган.

 

UEFА ушбу ўйин бўйича ишни бугун, яъни 18 октябрь куни ҳал қилади. Катта эҳтимол билан Англия футбол терма жамоаси ҳеч бўлмаганда битта уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиши керак бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида бўлиб ўтган “Eвро-2020” мусобақасининг финал баҳсида Англия терма жамоаси Италияга пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Аввалроқ UEFА “Евро-2024” саралаш турнирига қуръа ташлаш санаси маълум бўлгани ва Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни жазолагани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика