Лондонда ўтказилган музокаралар Украина томонининг ўз ҳудудларидан воз кечишни рад этиши сабабли натижа бермади. Тҳе Вашингтон Пост нашрининг ёзишича, Киев музокараларда биринчи навбатда ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни таклиф қилган, ҳудудий масалалар эса кейинроқ кўриб чиқилишини истаган.
Нашр манбаларидан бирига кўра, АҚШ делегацияси Украина позициясидан норози бўлган. Америка томони низони бартараф этишда ҳудудий масалаларни илгарироқ муҳокама қилиш керак деб ҳисоблайди.
Музокаралар натижасиз якунланган бўлсада, дипломатик алоқалар тўхтагани йўқ. Томонлар кейинги учрашувлар учун янги форматлар устида иш олиб бориши кутилмоқда.


