1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина Донбассни Россияга бериши мумкин — The Atlantic

Қарор 2026 йил баҳорида референдум орқали ҳал қилиниши мумкин.

Украина Донбассни Россияга бериши мумкин — The Atlantic

 

Украина президенти Владимир Зеленский тинчлик музокаралари доирасида Донетск вилоятининг шарқий ҳудудлари бўйича муросавий вариантларни кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Atlantic нашри Украина раҳбарига яқин манбаларга таяниб хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Киев эҳтимолий келишув доирасида Донетск вилоятининг айрим ҳудудлари устидан назорат масаласида ён бериш вариантини муҳокама қилмоқда. Мазкур қарор эҳтимолий тинчлик битимига эришиш йўлида энг мураккаб сиёсий қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Шунингдек, Украина расмийлари 2026 йил баҳорида ҳудудий келишувлар масаласини референдумга қўйишни кўриб чиқаётганини таъкидлади. Ушбу ташаббус президентлик сайловлари билан бир вақтда ўтказилиши ҳам мумкин.

 

Маълумотларга кўра, Киев аввал илгари сурилган айрим талабларни, жумладан, Россия раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлигини уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортиш масаласидан деярли воз кечгаби билдирилди.

 

Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар минтақадаги узоқ муддатли барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика