1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Украина қишки Олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритмоқчи

Украина 2028 йил ёшлар ва 2030 йил катталар ўртасида ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи.

Украина қишки Олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритмоқчи

 

Бу ҳақда мамлакат ёшлар ва спорт вазири Вадим Гутсайт маълум қилди.

 

Мутахассис ўз нутқида давлатнинг яқин 9 йиллик режалари ҳақида гапирар экан, бунда ёшлар ва катталар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик масаласи ҳам борлигига тўхталиб ўтган. Бир вақтнинг ўзида Украина қиличбозлик федерацияси раҳбари ҳисобланмиш Вадим Гутсайт бу билан мамлакат имижини кўтариш, дунёдаги йирик инвесторларни жалб қилган ҳолда инфратузилмани ривожлантириш ва яхшилаш режалаштирилганини ҳам таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекин, 2026 йил эса Милан шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкил этилиши ва Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика