Спорт

Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилди

Париж-2024 Олимпия ўйинларида оғир атлетиканинг вазн тоифалари қисқартирилди.

Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилди

 

Спортчилар Токио-2020 Олимпиадасида 14 вазнда (эркак ва аёлларда 7 тадан тоифа) беллашишган бўлса, Париж-2024 да бу тоифалар қисқармоқда.

 

Янги тоифада эркаклар ва аёллардаги энг оғир вазнлар ўзгартирилди. Унга кўра, бўлажак Олимпия ўйинларидаги вазн тоифалари қуйидаги кўринишга келмоқда:

 

Эркаклар: -61 кг, -73 кг, -89 кг, -102 кг, +102 кг

Аёллар: -49 кг, -59 кг, -71 кг, -81 кг, +81 кг

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт тури бўйича ҳамюртларимиз Руслан Нуридинов -105 кг, Акбар Жўраев -109 кг вазн тоифаларида Олимпияда чемпионлигини қўлга киритишган эди. Энди Париж-2024 да ушбу вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилмайди.

 

Аввалроқ, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг илк ғолиблари аниқлангани ва Акбар Жўраев жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"