1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Украина Қуролли кучлари Россия ўзбекистонлик мигрантларни мажбуран урушга жўнатганини маълум қилди

Бош штаб маълумотларига кўра, Россия томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларга қурилиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари мажбуран фронтга юборилган

Украина Қуролли кучлари Россия ўзбекистонлик мигрантларни мажбуран урушга жўнатганини маълум қилди

 

Украина Қуролли кучлари Бош штаби томонидан эълон қилиб бориладиган ҳар кунлик ҳисоботда илк бор Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Унда маълум қилинишича, қурилиш ишларида қатнашиш учун Россия томонидан вақтинча босиб олинган Украинанинг Мариупол шаҳрига келган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилган ва фронтга жанг қилиш учун мажбуран юборилган.

 

«Россия босқинчи қўшинларининг Донетск вилоятининг вақтинча босиб олинган Горловка шаҳрида жойлашган бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги қайд этилди. Бу шахслар Мариуполга қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Улар етиб келгач, паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида ишғолчилар сафига сафарбар қилинган», — дейилади хабарда.

 

Бош штаб хулосасида Ўзбекистон фуқаролари ҳақида бошқа маълумот келтирилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика