1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина Россия ерларидан манфаатдор эмас — Зеленский

Украина етакчиси Россия ҳудудига ҳужум қилиш нияти йўқлигини айтди.

Украина Россия ерларидан манфаатдор эмас — Зеленский

 

"Агар Украина Ғарб давлатларидан узоқ масофага мўлжалланган қуролларни олса, Россия ҳудудига ҳужум қилишда фойдаланмайди", — деди Президент Владимир Зеленский.

 

Унинг таъкидлашича, Киев "Россия ерларидан манфаатдор эмас", лекин у 1991 йилги чегаралар доирасидаги бутун ҳудудни Украина ҳудуди деб билишини айтди

 

“Бизда Днепрнинг нариги томонидан ўққа тутилишига жавоб берадиган қуролимиз йўқ. Шунинг учун мен узоқ масофали қуролларга эҳтиёж борлигини таъкидлайман. Агар биз бу қуроллар билан русларни янада кўпроқ ирғитиб юбора олсак, улар кейин бизга таҳдид қила олмайди”, — деди жаноб Зеленский.

 

Унинг фикрича, Россия ҳарбийлари Украина ҳудудини тарк этган тақдирдагина, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкин.

 

"Шундан сўнг биз ва ҳамкорларимиз тўғри форматни топамиз”, — дея қўшимча қилди Владимир Зеленский.

 

Шунингдек, у яна бир марта Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди ва унга ишонмаслигини тушунтирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика