Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг сўзларига кўра, Украина Венгрия суверенитетига таҳдид солмоқда. Чунки Россия нефти мамлакатга етказиб бериладиган Дружба қувурини бузиш ниятида. Бу ҳақда Сийярто Венгриянинг Австриядаги элчихонасидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Европейская правда» Index нашрига таяниб.
Венгрия дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Украина «Венгрияга тобора кўпроқ душман» бўлиб бормоқда, чунки 1 сентябрдан бошлаб Закарпатиядаги Венгрия мактаблари ишламайди ва Украина Венгриянинг OTP банкини халқаро терроризм ҳомийлари рўйхатига киритди.
Бундан ташқари, Сийярто Washington Post'нинг Украина президенти Владимир Зеленский Венгрияга нефть етказиб берувчи «Дружба» нефть қувурини портлатишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарига ишора қилди.
Венгриядаги маҳаллий ОАВда қайд этилишича, қувурни бузиш Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен томонидан маъқулланган.
«Бундай таҳдид Венгрия суверенитетига зиддир, чунки энергия таъминоти хавфсизлиги суверенитет масаласи. Агар кимдир Венгрияни энергия билан таъминлашнинг иложи йўқлигига чақирса, у аслида Венгрия суверенитетига ҳужум қилган бўлади», — дея изоҳ берди Сийярто бу ҳақда.
У, шунингдек, Киев ОТР Банк учун урушнинг халқаро ҳомийси мақомини бекор қилмагунча, Украинага Европа Иттифоқи даражасида ҳар қандай ҳарбий ёрдамни тўсиб қўйишга ваъда берди.


