Жаҳон

Украина Венгрия суверенитетига таҳдид солмоқда

Венгрия дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Украина "Венгрияга тобора кўпроқ душман" бўлиб бормоқда.

Украина Венгрия суверенитетига таҳдид солмоқда

 

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг сўзларига кўра, Украина Венгрия суверенитетига таҳдид солмоқда. Чунки Россия нефти мамлакатга етказиб бериладиган Дружба қувурини бузиш ниятида. Бу ҳақда Сийярто Венгриянинг Австриядаги элчихонасидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Европейская правда» Index нашрига таяниб.

 

Венгрия дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Украина «Венгрияга тобора кўпроқ душман» бўлиб бормоқда, чунки 1 сентябрдан бошлаб Закарпатиядаги Венгрия мактаблари ишламайди ва Украина Венгриянинг OTP банкини халқаро терроризм ҳомийлари рўйхатига киритди.

 

Бундан ташқари, Сийярто Washington Post'нинг Украина президенти Владимир Зеленский Венгрияга нефть етказиб берувчи «Дружба» нефть қувурини портлатишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарига ишора қилди.

 

Венгриядаги маҳаллий ОАВда қайд этилишича, қувурни бузиш Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен томонидан маъқулланган.

 

«Бундай таҳдид Венгрия суверенитетига зиддир, чунки энергия таъминоти хавфсизлиги суверенитет масаласи. Агар кимдир Венгрияни энергия билан таъминлашнинг иложи йўқлигига чақирса, у аслида Венгрия суверенитетига ҳужум қилган бўлади», — дея изоҳ берди Сийярто бу ҳақда.

 

У, шунингдек, Киев ОТР Банк учун урушнинг халқаро ҳомийси мақомини бекор қилмагунча, Украинага Европа Иттифоқи даражасида ҳар қандай ҳарбий ёрдамни тўсиб қўйишга ваъда берди.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Украина Венгрия суверенитетига таҳдид солмоқда