1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украинада онлайн молиявий пирамида фош этилди

Фирибгарлар гуруҳи 2017 йилдан буён, асосан, Россия ва Украина ҳудудида фаолият олиб борган.

Украинада онлайн молиявий пирамида фош этилди

 

Киевда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор операция давомида, пул айланмаси 40 миллион АҚШ доллардан ортиқ бўлган онлайн молиявий пирамида ташкилотчиларидан бири қўлга олинди.

 

Фирибгарлар етакчи технологик компаниялар акцияларини сотиб олиш ва сотиш орқали қисқа вақт ичида катта миқдордаги пулларга эга бўлишни таклиф қилиб жабрланувчилар сонини орттириб боришган.

 

Шунингдек, лойиҳага янги инвесторларни жалб қилган мижозларга алоҳида "бонусли" пул жамғармалари тақдим этган.

 

Фирибгарлар гуруҳи 2017 йилдан буён асосан Россия ва Украина давлатлари ҳудудида фаолият олиб борган.

 

Тезкор операция мобайнида 55 ёшли Россия фуқароси қўлга олинган бўлиб, унинг телефон қурилмасида сохта реклама роликлари ва бошқа гуруҳ аъзолари билан ёзишмалар аниқланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика