1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Украинадаги уруш эрта ёки индинга тугамайди“

Макрон Украинадаги вазият ҳақида гапирди.

“Украинадаги уруш эрта ёки индинга тугамайди“

“Украинага узоқ муддатли хавфсизлик кафолатларини бериш муҳим ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар тўхтаганидан кейин урушнинг Украина ҳудудига қайтмаслигини кафолатлаш зарур. Бу чора-тадбирлар нафақат Киев учун, балки бутун Европа барқарорлиги учун асос бўлади. Европада тинчлик ва хавфсизликка эришиш европаликлар иштирокисиз ва уларнинг ўзаро музокараларисиз имконсиз”, — дея фикр билдирди Франция етакчиси.

 

Макрон, шунингдек, жорий йилнинг май ойига қадар Франциянинг миллий мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқишни буюрди. Бу стратегия Франциянинг глобал мудофаа ва қайта қуролланиш асосларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

 

Бундан ташқари Макрон Францияда ихтиёрий сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу Украинадаги ҳарбий амалиётлардан кейин юзага келган эҳтимолий таҳдидлар сабабли Франция армиясини кучайтириш учун зарур ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика