1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украинадан Венгрияга вертолёт олиб чиқишнинг олди олинди

Юк «Тиса» назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган.

Украинадан Венгрияга вертолёт олиб чиқишнинг олди олинди

 

Венгрияга «Тиса» назорат-ўтказиш пункти орқали Украинадан ноқонуний равишда Ка-26 вертолётини олиб чиқишга уриниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

 

Қиймати қарийб 53 минг доллар бўлган вертолёт қўлга олинди.

 

“Текширув давомида божхоначилар билан чегарачилар юк ташиш ҳужжатларида товар ишлаб чиқарувчиси тўғрисида ёлғон маълумотлар борлигини аниқлади. Кейинчалик бу суд-тиббий эксперти томонидан тасдиқланди”, — дея хабар беради чегара хизмати.

 

Маълумот ўрнида, Ка-26 Камов конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган икки двигателли совет кўп мақсадли вертолётидир. «Тиса» назорат пункти Венгрия-Украина чегарасида жойлашган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика