УЕФА Франциянинг “Лион” клубидан Украина жамоалари учун махсус трансфер ойнаси очиш бўйича расмий сўров олди. Бу таклиф билан жамоа президенти Жан-Мишел Ола чиқди.
Унинг фикрича, футболчилар, айниқса, легионерлар Россия уюштирган урушдан азият чекмаслиги керак. Функционер футболчиларга фаолиятини бошқа клубларда давом эттириш имкониятини беришни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Лион" УНИCЕФ халқаро ташкилотига урушдан жабр кўрган украиналикларга ёрдам сифатида 50 минг евро ажратган эди.
Шунингдек, бир неча кун олдин "Шахтёр”да махсус трансфер ойнаси яратиш ғояси илгари сурилганди.


