1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украинанинг Россияга нисбатан дрон ҳужумлари кучаймоқда

Россия ҳаво мудофаа тизимлари 28 та учувчисиз самолётни йўқ қилди.

Украинанинг Россияга нисбатан дрон ҳужумлари кучаймоқда

 

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, кеча Россия ҳаво мудофаа тизимлари Украина Қуролли Кучларига тегишли 28 та учувчисиз учиш аппаратини (УУА) аниқлаб, йўқ қилган. Ушбу дронлар Россиянинг турли ҳудудлари, жумладан, Брянск ва Ростов вилоятлари устида уриб туширилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Брянск ва Ростов вилоятлари осмонида жами 12 та, Қрим ҳаво ҳудудида 2 та, Краснодар ўлкаси ҳамда Азов денгизи устида эса биттадан дрон зарарсизлантирилган.

 

Сўнгги пайтларда Россия ва Украина ўртасида ҳаво ҳужумлари фаоллашгани кузатилмоқда. Хусусан, бир неча кун олдин Украина дронларининг ҳужуми натижасида Краснодар ўлкасидаги нефть базасида йирик ёнғин содир бўлганди.

 

Россия расмийлари бу каби ҳужумларнинг олдини олиш учун ҳаво мудофаа чораларини янада кучайтираётганини билдирган. Ҳозирча Украина томони ушбу ҳужум бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика