1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Украина Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси (NABU) ва Ихтисослаштирилган коррупцияга қарши кураш прокуратураси (SAPO) “Midas” иши доирасида собиқ энергетика вазири ва Адлия вазирлиги собиқ раҳбари Герман Галущенкога пул ювиш ва жиноий ташкилотда иштирок этишда айбламоқда. Бу ҳақда Ria Novosti хабар берди.

 

Галущенко 2021 йил апрелидан 2025 йил июлигача энергетика вазири сифатида фаолият юритган, сўнг Адлия вазирлигининг раҳбари этиб тайинланган. 2025 йил ноябр ойида энергетика секторидаги коррупцияга оид можаролар туфайли лавозимидан озод қилинган.

 

Маълум қилинишича, Галущенко 15 феврал кечаси поезддан туширилган ва чегарани кесиб ўтгаётганда ҳибсга олинган. NABU ушбу амалиётни шахс жиноий ишлар билан боғлиқ бўлганда қўллаганини таъкидлади.

 

Сиёсатшунос Иван Лизаннинг фикрига кўра, собиқ вазирнинг ҳибсга олиниши энергетика соҳасидаги коррупцияга оид “Midas” ишининг натижасидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика