Юнусобод туманидаги "Mega Planet" савдо маркази олдида машҳур қўшиқчи Зоҳид Рисқиев бошқарувидаги BMW ЙТҲга учради. У ва икки ҳамроҳи шифохонага ётқизилган, яна бир киши воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар ИИББ [https://t.me/iibbuz/24043] Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди. Хабарга кўра, жорий йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошкармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.