1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Умра зиёрати нархлари оширилмайдиган бўлди

Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкор ширкат вакиллари билан музокара олиб боришди.

Умра зиёрати нархлари оширилмайдиган бўлди

 

Саудия Арабистонида карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг Туркия, Малайзия, Индонезия, Эрон ва Миср каби йирик мусулмон мамлакатларига Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилгани ва бунинг ортидан меҳмонхона ҳамда бошқа хизмат турларига талабнинг ошиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, мазкур ҳолат Рамазон ойида амалга ошириладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир қилиши ҳақида айтилганди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳамкор ширкат вакиллари билан Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра зиёрати юзасидан музокаралар олиб борилгани ва белгиланадиган нарх бўйича ўзаро келишувга эришилгани маълум қилинди.


Таъкидланишича, Рамазон ойида Саудия Арабистонидаги мавжуд шароитдан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш нархлари ошаётган бўлсада, саъй-ҳаракатлар натижасида Шаввол ойида (Рамазон ойидан кейин) Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари учун амалдаги мавжуд қиймат сақлаб қолинади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика