Саудия Арабистонида 2023 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати бир муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциациясига таяниб, “Дарё” хабар ёзмоқда. [https://daryo.uz/k/2023/05/10/umra-ziyorati-malum-muddatga-toxtatildi-ozbekiston-umra-ziyoratlari-assotsiatsiyasi] Маълум қилинишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги 5 майдан Умра сафарига виза беришни тўхтатган. > “Доимий тартиб шундай. Умра сафарига виза берилиши Муҳаррам ойигача яъни 20 июлгача тўхтатилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони > Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги расман эълон бермаган бўлса-да, амалда виза бериш тўхтатилди”, — дейилади Ассоциация > хабарида. Қўшимча қилинишича, 15 майдан эътиборан Макка шаҳрига кириш ҳам расман тўхтатилади ва фақатгина Маккада яшаш рухсатномаси бор инсонларгина шаҳарга киритилади. Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистонда 12 минг 45 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалларини адо этган. Жорий йилги рамазон ойида 1400 нафар кам таъминланган фуқаро умра зиёратига юборилган эди.