1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннель қурилиши якунланди

Бу  ғоя Президентнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннель қурилиши якунланди

 

Майдон  марказида 25 метрли Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилди. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилган.

 

Маълумот учун: бу бош майдон остидан ўтказилган мамлакатдаги илк туннель бўлади. туннель аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчасидан ва Қирғизёп канали остидан ўтиши ҳам режага киритилганди.

 

Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангубердининг от устида тасвирланган ҳайкали мажмуасида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди.

 

 

Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов мурожаатнома вақтида маълум қилди:

 

“Урганч шаҳрида транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали мажмуасида ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди”.

 

 

Шу билан бирга, Шовот туманини Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани билан боғловчи узунлиги 79 км бўлган Шовот-Гурлан-Жумуртов-Қипчоқ темир йўли ҳамда Амударё устида узунлиги 413 метр бўлган автомобиль ва темир йўл кўпригида қурилиш ишлари  ҳали давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Президент  Жалолиддин Мангуберди мажмуаси маънавият ва ғурур маскани бўлиши ҳақида фикр билдирганди.

 

Чўлпоной Аҳмедов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика