1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Урганчда “Ўзбек қизи” фильми намойиш этилди

Шунингдек, 300 нафардан иборат ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва талаба ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Урганчда “Ўзбек қизи” фильми намойиш этилди

Хоразмда бўлиб ўтаётган «Кинокарвон» тадбирлари доирасида Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда “Ўзбек қизи” фильми томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, 300 нафардан иборат ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва талаба ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

 

Тадбирлар доирасида ижодий жамоа Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳарбий-академик лицейида, Хоразмнинг Янгибозор, Қўшкўпир ва Хива туманларидаги маданият марказларида аҳоли билан ижодий учрашувлар ўтказди ва миллий фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

 

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган «Кинокарвон» бундан олдин Фарғона ва Сирдарё вилоятларида бўлди. Акция бутун республика бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳам ижодий сафарларини давом эттириши кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика