1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ургутда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган

Ургутда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

 

Кеча, 9 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут туманининг "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро X.Ж.гa тегишли бўлган "ЗИЛ" русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон пресси ёниб кетган.

 

Ҳайдовчи юк машинасига меъёрлардан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.

 

Шундан сўнг, улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлишганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлган ва сомон тойлар ёниб кетган.

 

Ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

 

Вилоят ИИБ бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика