Кўпчилик уй ҳайвонлари эгалари ўз жониворларининг уларга меҳр ва садоқат билан боғланганига ишонади. Аммо ҳақиқат шундайми? Турли хил ҳайвонлар ўз ҳис-туйғуларини турлича ифодалайди, баъзилари эса инсонни умуман аҳамиятли деб билмайди.
Олимлар ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 15 та машҳур уй ҳайвонларининг инсон билан боғланиш даражаси бўйича рейтингини тузди. Рейтингнинг юқори поғонасида эгаларини чин юракдан яхши кўрадиган жониворлар жой олган бўлса, энг қуйи ўринларда инсон бор ёки йўқлигига умуман эътибор бермайдиган ҳайвонлар жой олди.
Энг содиқ уй ҳайвонлари
1. Итлар – чексиз сдадоқат рамзи. Итлар инсон билан минг йиллар давомида ёнма-ён яшаб, унинг ҳиссиётларини тушунишни ўрганган. Улар эгалари билан доимо бирга бўлишни истайди, уларни ҳимоя қилади ва ҳатто хавф-хатар олдида ҳам содиқ қолади.
2. Йирик Попугайлар – рашкчи дўстлар. Жако, ара ва какаду каби попугайлар ўз эгаларига жуда боғланади. Уларнинг севгиси баъзида шунчалик кучли бўладики, ҳатто рашк қилиши ҳам мумкин.
3. Мини-Пиглар – бағрикег чўчқачалар. Ушбу кичик чўчқалар итлар каби ақлли ва меҳрибон бўлиб, эгалари билан дўстона муносабат ўрнатади.
4. Уй Калтакесаклари – кичик, лекин меҳрибон. Уй каламушлари эгаларини танийди, қўлларига чиқишни ёқтиради ва ҳатто уларнинг овозига жавоб қайтариши мумкин.
5. Отлар – Ҳаёти давомида содиқ дўст. Агар от эгалари уни яхши парвариш қилса, у фақат битта инсон билан чуқур боғланиши мумкин. Ўртача содиқлик кўрсаткичига эга ҳайвонлар.
6. Мушуклар – мустақил, лекин содиқ. Мушуклар эгалари билан боғланади, бироқ улар мустақилликни афзал кўради ва инсонни фақат қулай шерик сифатида кўриши мумкин.
7. Ҳорклар – ўйинқароқ ва меҳрибон. Улар одамлар билан мулоқот қилишни ёқтиради, бироқ уларга етарлича эътибор берилмаса, ўзларини ёлғиз ҳис қилиши мумкин.
8. Хомаклар ва қум сичқонлари – кўникиш муҳаббатни англатмайди. Улар эгасини танийди, лекин кучли ҳиссий боғланиш ҳосил қилмайди.
9. Тўтиқушлар – дўстона, лекин битта одамга боғланмайди. Улар инсон билан алоқа қилишга мойил, бироқ мушук ёки ит каби яқин муносабат ўрнатмайди.
Инсонни аҳамиятсиз деб биладиган ҳайвонлар
10. Қуёнлар – ўзаро мулоқотга кўпроқ мойил, эгаларини танийди, лекин мустақил ҳаётни афзал кўради.
11. Илонлар – ҳиссиз муҳаббат.Улар эгасини танийди, лекин ҳиссиётларни ифодалашга қодир эмас.
12. Игуана ва Калтакесаклар – совуқ қонли бепарволик.Улар инсонни тушунмайди, фақат ўз манфаатларига кўра ҳаракат қилади.
13. Тошбақалар – бепарволик тимсоли. Улар эгаларини фарқламайди ва фақат ҳаётий эҳтиёжларига эътибор қаратади.
14. Балиқлар – фақат тириклик учунгина бор. Балиқлар эгаларининг борлигини сезиши мумкин, лекин бу уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
15. Ўргимчаклар – мутлақ бепарволик. Улар инсонни умуман эътиборга олмайди ва унинг борлиги улар учун фақат атроф-муҳитнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар сиз чин дилдан меҳр кўрсатувчи уй ҳайвонини излаётган бўлсангиз, ит, попугай, мини-пиг ёки каламуш энг яхши танлов бўлиши мумкин. Мустақил, лекин барибир инсон билан алоқа қилишга мойил жониворлар орасида мушук ва отлар бор. Агар сиз шунчаки ҳайвонингиз бўлишини хоҳласангиз ва уларнинг ҳиссиётлари сиз учун муҳим бўлмаса, илон, тошбақа, балиқ ёки ўргимчак каби турларни танлашингиз мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, уй ҳайвонлари меҳр ва ғамхўрликка муҳтож. Уларни севинг ва улар ҳам ўзига хос тарзда сизга жавоб қайтаришади.


