1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Кир ювиш машиналари «ўзига тўқ» аёллар сонини ошириши мумкин

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кир машинасида кир ювиш учун аёллар ўртача 17 дақиқа вақт сарфлайди.

Кир ювиш машиналари «ўзига тўқ» аёллар сонини ошириши мумкин

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда аёлларнинг кир ювиш машиналари билан таъминланиши уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилишини аниқлашга қартилган тадқиқот ўтказди.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, кир машинасида кир ювиш учун аёллар ўртача 17 дақиқа вақт (кирни саралаб машинага солиш ва ундан сўнг қуриши учун осиш) сарфлайди. Қўлда кийимларни ювиш ўртача 1 соату 30 дақиқадан 2 соату 30 дақиқагача давом этади.



«Агар уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1 фоизга ошадиган бўлса, бу иқтисодий фаол аёллар сонининг 1,9 фоиз ошишига ёрдам беради. Аёллар, айниқса қишлоқларда истиқомат қилувчи аёлларнинг кундалик ҳаётда автомат кир ювиш машиналаридан фойдаланиши бир ҳафтада ўртача 4 соат вақтни тежаш имконини беради. Бу вақтни эса фарзандларнинг таълим-тарбияси учун сарфлаш мумкин. Кир ювиш машиналаридан фойдаланиш сув ва энергия сарфининг камайишига ҳам олиб келади», — дейилади экспертлар хулосасида.

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги ҳар 100 та уй хўжалигининг 95 тасида кир ювиш машинаси бор. Кир ювиш машиналари билан таъминланганлик кўрсаткичи Сирдарё вилоятида энг паст - 83 та, Тошкент шаҳрида эса энг юқори - 128 та.



Экспертларнинг таъкидлашича, Статистика агентлигининг уй хўжаликлари сўровида кир ювиш машиналарининг тури (автомат, ярим автомат) ёки қандай мақсадларда фойдаланилиши (қишлоқларда сутдан қаймоқни ажратиш мақсадларида ҳам фойдаланилади) сўралмайди ва шаҳар-қишлоқ кесимида маълумотлар келтирилмайди. Шунинг учун уй хўжаликларининг 100 тадан 96 тасида автомат кир ювиш машинаси бор ва улардан айнан кир ювишда фойданилади, дейиш бироз мушкул, дейди мутахассислар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика