1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Уйда ёлғиз” фильмида Кевиннинг онаси ролини ижро этган Кетрин О'Хара вафот этди

71 ёшли актриса 30 январ куни Лос-Анжелесдаги уйида оламдан ўтди.

“Уйда ёлғиз” фильмида Кевиннинг онаси ролини ижро этган Кетрин О'Хара вафот этди

 

Машҳур актриса Кетрин О'Хара 71 ёшида ҳаётдан вафот этди. Бу ҳақда унинг менежери Variety нашрига маълум қилди деб хабар беради РБС нашри. Актриса 30 январ куни Лос-Анжелесдаги уйида қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этган.

 

Кетрин О'Хара кино мухлислари орасида айниқса “Уйда ёлғиз” (Home Alone) ва “Уйда ёлғиз 2: Ню-Ёркда йўқолган” фильмларида Кевиннинг онаси — Кейт Маккаллистер образи орқали танилган. Шунингдек, у Канаданинг машҳур “Schitt’s Creek” сериалида Моира Росе ролини ижро этиб, катта эътирофга сазовор бўлган.

 

Актриса ўз ижодий фаолиятини 1970 йилларда Торонтодаги “Second City” комедия труппасида бошлаган. У илк Эммй мукофотини “Second City Television” скетч-шоусидаги иштироки учун қўлга киритган.

 

Кетрин О'Харанинг машҳур фильмлари қаторида “After Hours”, Тим Буртоннинг “Beetlejuice” картинаси, шунингдек Кристофер Гест билан ҳамкорликда суратга олинган бир қатор комедик лойиҳалар бор.

 

60 ёшдан сўнг “Schitt’s Creek” сериалидаги роли билан актриса ижодий фаолиятида янги босқични бошлаб, иккинчи Эммй мукофотига сазовор бўлган. У, шунингдек, HBO телеканалининг “The Last of Us” лойиҳаси ҳамда Apple Studios фильмларида ҳам иштирок этган.

 

Кетрин О'Хара ўзининг ўзига хос актёрлик услуби, кучли характерли роллари ва нозик ҳазил орқали бойитилган образлари билан кино тарихида ёрқин из қолдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика