Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 февраль куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда “UzAvto Motors” АЖга бир қатор топшириқлар берилди. Хусусан, 1 майга қадар автомобиль сотиб олишдаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш бўйича кўрсатма берилганди. Мазкур тошириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида компания томонидан шартнома тузган ҳар бир мижоз уйига алоҳида хабарнома юборилмоқда.
Азамат Убайдуллаев, "UzAvto Motors" АЖ Диллерлик корхоналарини ривожлантириш бўлими бошлиғи:
— Шу вақтга қадар автомобиллар етказиб бериш шартномаларида уларни олиб кетиш вақти, яъни ой ва йили кўрсатилиб, аниқ санаси берилмас эди. Давлатимиз раҳбари томонидан тақсимланган вазифалардан сўнг компания томонидан мижозларга манзилли ёзма хабарномалар юбориш йўлга қўйилди. Эндиликда мижозларимиз автомобилни қачон олиб кетиш санасини аниқ билади.
Кампаниянинг маълум қилишича, тузилган шартномалар бўйича республиканинг энг узоқ ҳудудларига ҳам манзилли хабарномалар тўлиқ етказилган.


