1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Uzbekistan Airways" айрим рейслар вақтини сурди

Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

"Uzbekistan Airways" айрим рейслар вақтини сурди

 

Компаниянинг маълум қилишича, Андижон - Самарқанд - Андижон йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.

 

HY091/HY092 Тошкент - Андижон - Тошкент рейси ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00.

 

Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.

 

HY9605 Самарқанд – Москва, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирилди.

 

Шунингдек, Flydubai авиакомпаниясининг Самарқанд-Дубай йўналиши бўйича FZ770 рейси эса соат 19:00 га кўчирилди.

 

Ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика