1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Uzbekistan Airways" Қора денгиз бўйлаб амалга оширилган парвоз юзасидан расмий муносабат билдирди

Ушбу йўналишдаги парвозларни чекловчи аэронавигация маълумотлари бўлмаган.

"Uzbekistan Airways" Қора денгиз бўйлаб амалга оширилган парвоз юзасидан расмий муносабат билдирди

 

Жорий йилнинг 19 февраль куни ижтимоий тармоқларда HY-271 Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича Қора денгиз устидаги айни вақтда ҳарбий машғулотлар ўтказилаётган ҳаво майдонидан амалга оширилган парвоз ҳақида хабарлар тарқалди. "Uzbekistan Airways” АЖ тарқалган мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ҳар бир рейснинг парвоз йўналиши уни амалга оширадиган авиакомпания томонидан об-ҳаво ва барча давлатларнинг ҳаво майдонидаги вазиятни батафсил таҳлил қилиш асосида танланади ва хавотирга асло ўрин йўқ.

 

 

19 февраль кунги парвоз учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида ҳамда хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда, HY-271 қатновини Ўзбекистон, Қозоғистон, Каспий денгизи, Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ, Қора денгиз ва Туркия орқали ўтадиган маршрут бўйича амалга ошириш режалаштирилган.

 

"Қора денгиз устидаги ҳаво майдони парвозлар учун тўлиқ очиқ ва хавфсиз эди", — дейилади хабарда. 

 

Айни шу ҳудудда ва шу вақтда "Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Боэинг 757 самолёти яқинида Россия, Туркия, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа мамлакатлардаги бир қатор авиаташувчиларнинг самолётлари ҳам ўз парвозини амалга оширгани айтилади.

 

Маълумотларга кўра, ҳар бир авиакомпания авиақатновларнинг парвоз йўналишини белгиланган хавфсизлик талаблари асосида, барча давлатларнинг ҳаво майдонидаги вазиятни батафсил таҳлил қилиш орқали танлайди. Мободо маълум бир чекловлар мавжуд бўлса, авиакомпания экипажи ушбу ҳудудни четлаб ўтиш учун муқобил йўналишларни таҳлил қилиб чиқиб, бу борада якуний қарор қабул қилади.

 

Ҳаво кемасида бўлган 155 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф юзага келмагани, парвоз қатъий белгиланган жадвал асосида, халқаро ҳаво транспорти стандартларига тўла риоя қилқинган ҳолда амалга оширилгани маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тошкент — Урганч — Тошкент" йўналишида парвоз вақти ўзгаргани ҳамда "Uzbekistan Airways" Тошкент – Лондон авиақатновини тиклагани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика