1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Uzbekistan Airways" йўловчилардан аэропортга кечикмасликни сўради

АЖ: йўловчилар режадаги вақтдан 2 соат олдин йўлга чиқишлари керак.

"Uzbekistan Airways" йўловчилардан аэропортга кечикмасликни сўради

 

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетадиган йўловчилардан кечикмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Римма Кузьмина маълум қилди.

 

Қайд этилишича, пойтахт аэропортига олиб борадиган йўллар ва йўл ўтказгичларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

 

Тирбандликларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳар аэропортининг халқаро ва республика ичидаги терминалларидан режалаштирилган қатновларга рўйхатдан ўтишга кечикмаслик учун аэропортга етиб келишни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.

 

"Йўловчиларда кечикиш эҳтимоли катта. Улар режадаги вақтдан 2 соат олдин йўлга чиқишлари керак", — деди Кузьмина.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика