Uzbekistan Airways авиакомпанияси мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга чегирма эълон қилди. Қайд этилишича, 1-сентябрдан 3-сентябргача барча маҳаллий йўналишлар бўйича тарифларга 50% чегирма тақдим этилади. Чегирма Let L-410 ҳаво кемаларида амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилмайди.