“Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етиш арафасида. Бугундан боғ тест режимида фаолият бошлади. [http://t.me/chilonzor_tuman_hokimligi/27119] Яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради. > “Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, > буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик”, – дейди “Ғафур Ғулом” боғи > директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков. Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақлаб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди. “Ғафур Ғулом” боғи “экофрендли” услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди. Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилган. Ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий тарзда жиҳозланган. Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сони камайтирилган Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган. Аввалроқ, мутасаддиларнинг маълумотига кўра боғ 24-октябрь куни фаолият бошлаши, [http://zamon.uz/uz-to/detail/gafur-gulom-parki-yaqin-kunlarda-ochilishi-mumkin-ozbekiston] бундан ташқари бугун истироҳат боғи пойтахтда кузатилаётган ёмғирли об-ҳаво туфайли бир неча кундан сўнг очилиши ҳақида маълумот берган эдик. [http://zamon.uz/uz-to/detail/bugun-ochilishi-vada-qilingan-bog-hamon-berk-jamiyat]