1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Вашингтон Пекинни Тайванга босимни тўхтатишга чақирди

АҚШ Хитойнинг Тайван яқинидаги машқларини кузатаётганини айтди.

Вашингтон Пекинни Тайванга босимни тўхтатишга чақирди

 

Хитой армияси орол қирғоқларида навбатдаги ҳарбий машғулотларни бошлаганидан сўнг Қўшма Штатлар Пекинни Тайванга босимни тўхтатишга чақирди.

 

Хусусан, АҚШ Давлат департаменти вакили Оқ уй Хитойни Тайван билан мазмунли мулоқот бошлашга чақиришини айтди.

 

“Биз Пекинни Тайванга ҳарбий, дипломатик ва иқтисодий босимни тўхтатишга ҳамда мазмунли мулоқот бошлашга чақирамиз”, дейилади хабарда.

 

Бундан ташқари, у Қўшма Штатлар Хитой ҳарбийларининг Тайван қирғоқлари яқинидаги машғулотларини диққат билан кузатишда давом этишини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Қўшма Штатлар Тайванга 440 миллион долларга қурол сотишни маъқуллаган эди. Унда 30 мм калибрли ўқ-дорилар, жиҳозлар учун эҳтиёт қисмлар, қуроллар ва зарур дастурий таъминотлар мавжуд эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика