1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Вазирлик va идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади

12:44 / 25.05.2023

1.1k

Вазирлик va идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади

Вазирлик va идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўрa, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар va сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

 

Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари “3 қадам” тамойили асосида мақбуллаштирилади.

 

2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари uchun давлат хизматлари марказларида birinchi босқичда 14 Та “Рақамли хизмат нуқта”лари tashkil этилади.

 

2024 йил 1 январгача рақамли хизмат va сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари «эдо.ижро.уз» тизимига ўтказилади.

 

2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари va улар тасарруфидаги ташкилотлар «эдо.ижро.уз» тизимига тўлиқ ўтказилади.

 

2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

 

Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 миллион нафарга етказиш назарда тутилган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика