Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан 28-мактаб директори ўртасида жанжалли вазият акс этган видео тарқалди.
Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова муносабат билдириб, ушбу вазиятни шахсан ўз назоратига олганини маълум қилган.
Таъкидланишича, мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилган.
“Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, — дейди вазир.


