
"Мен Aпуре, Боливар, Яраcуй ва Мерида штатларида табиий офатлар туфайли 90 кунлик фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармонга имзо чекдим", дейди мамлакат Президенти Николас Мадуро.
Фавқулодда ҳолат табиий офат оқибатларига қарши курашишда моддий жиҳатдан имкон бериши айтилмоқда. Офат натижасида ўнлаб бинолар вайрон бўлган, 1,2 мингдан ортиқ турар-жой бинолари жиддий шикастланган. Aйрим ҳудудларда электр энергияси ва уяли алоқа билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Насиба Тўхтаева


