1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Венгер таржимони Путиннинг сўзларини нотўғри таржима қилди

Орбан—Путин учрашувида таржимон Украина бўйича мулоҳазаларни юмшатган, савдо статистикаси ҳақида айтилган гапларни эса ўтказиб юборган.

Венгер таржимони Путиннинг сўзларини нотўғри таржима қилди

 

Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида синхрон таржима жараёнида бир қатор ноаниқликлар кузатилди. Бу ҳақда Венгриянинг Telex нашри хабар берди.

 

Маълум бўлишича, венгер таржимони айрим ибораларни юмшатган ҳолда ёки мазмунини ўзгартириб таржима қилган, айрим гаплар эса умуман айтилмаган. Жумладан, Президент Путиннинг “Украина бўйича позициянгиз мувозанатли эканини биламиз” деган сўзлари таржимада “халқаро сиёсат сизга таъсир қилиши табиий” тарзида талқин қилинган.

 

Шунингдек, икки томонлама савдо айланмасидаги 23 фоизлик камайиш ва унинг сабаблари ҳақида Россия раҳбари томонидан айтилган изоҳ таржимада келтирилмаган. Халқаро масалалар бўйича позицияларнинг фарқланиши ҳақидаги фикр ҳам “халқаро ҳамкорлигимиз яхши” деб нотўғри ифодаланган.

 

Венгрия ҳукмрон партияси Фидеш вакили, парламент аъзоси Тамас Менцер таржимон хатосини “инсон омили” билан изоҳлади.

 

“Таржимон айрим жумлаларни нотўғри эшитган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар ҳар кимнинг бошидан ўтади. У бу соҳадаги энг тажрибали мутахассислардан биридир”, — деди Менцер.

 

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан 28 ноябрь куни Москвага расмий ташриф буюриб, Россия Президенти билан тўрт соатлик музокара ўтказди. Томонлар Украина бўйича тинчлик музокараларининг истиқболлари, халқаро вазият ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Орбан учрашувни самара­ли деб баҳолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика