ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Венгрия пойтахти Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. > "Эндиликда Венгрия пойтахтида Ўзбекистон Давлат байроғи 🇺🇿доимий ҳилпираб туради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси > билан Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик > шерикликнинг тарихий воқеасидир", — дейилади хабарда. Элчихона очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Венгрия ташқи ишлар вазири Пётр Сийяртолар иштирок этди. Маълумот учун, Венгрия Европада жойлашган бўлса-да, ўз келиб чиқишини туркий халқлардан деб биладиган давлатдир. Венгрия Туркий давлатлар ташкилотининг доимий аъзоси, барча туркий тилли давлатлар, жумладан Ўзбекистон билан ҳам иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга интилаётган давлатдир. Бугунги сиёсий майдонда ҳам Венгрия ўзининг мустақил ва прагматик позициясини ишонч билан сақлаб қолмоқда: Венгрия Украинага қурол етказиб бермаслик, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ва Россия ҳамда ЕИ ўртасида соғлом иқтисодий алоқаларни ўрнатиш тарафдори.