1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ветнамда ўқувчи ва талабаларга кечки дарслар тақиқланмоқда

Соат 20:00дан кейин ўқув машғулотлари ман этилди.

Ветнамда ўқувчи ва талабаларга кечки дарслар тақиқланмоқда

 

Ветнамнинг энг йирик шаҳри Хошиминда кечки ўқув машғулотларига чеклов жорий қилинди. Эндиликда мактаб ўқувчилари ва талабалар соат 20:00 дан кейин ўқув машғулотларида қатнашмайди. Бу чорани маҳаллий ҳукумат ёшларнинг ҳаддан ташқари чарчашига қарши курашиш ва уларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этмоқда.

 

Шаҳар таълим ва касб-ҳунар таълими бўлими бошлиғи Хо Тан Миннинг таъкидлашича, дарсларни эртароқ тугатиш болаларга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга имкон яратади ҳамда соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга ҳисса қўшади.

 

Унинг айтишича, кўпчилик ўқувчилар дарсдан ташқари машғулотларини соат 16:00–17:00 оралиғида якунлайди. Уйга етиб бориш, овқатланиш ва дам олиш учун соат 20:00 гача етарлича вақт бўлади.

 

Хошимин шаҳрида 1300 га яқин репетиторлик марказлари мавжуд бўлиб, 3300 нафар ўқитувчи қўшимча дарслар ўтиш учун рухсатномага эга. Шу билан бирга, шаҳарнинг 93 фоиз мактаблари икки сменада фаолият юритади.

 

Маҳаллий ҳукумат сўнгги 10 йил ичида хусусий репетиторлик бозорини тартибга солишга уриниб келмоқда. Илгари бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий дарслар тақиқланган ва мактаб раҳбарларига ўқитувчиларга кундузги дарсларда самарали ўқитиш мажбуриятини эслатишга кўрсатмалар берилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика