Жаҳон

Ветнамда ўқувчи ва талабаларга кечки дарслар тақиқланмоқда

Соат 20:00дан кейин ўқув машғулотлари ман этилди.

Ветнамда ўқувчи ва талабаларга кечки дарслар тақиқланмоқда

 

Ветнамнинг энг йирик шаҳри Хошиминда кечки ўқув машғулотларига чеклов жорий қилинди. Эндиликда мактаб ўқувчилари ва талабалар соат 20:00 дан кейин ўқув машғулотларида қатнашмайди. Бу чорани маҳаллий ҳукумат ёшларнинг ҳаддан ташқари чарчашига қарши курашиш ва уларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этмоқда.

 

Шаҳар таълим ва касб-ҳунар таълими бўлими бошлиғи Хо Тан Миннинг таъкидлашича, дарсларни эртароқ тугатиш болаларга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга имкон яратади ҳамда соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга ҳисса қўшади.

 

Унинг айтишича, кўпчилик ўқувчилар дарсдан ташқари машғулотларини соат 16:00–17:00 оралиғида якунлайди. Уйга етиб бориш, овқатланиш ва дам олиш учун соат 20:00 гача етарлича вақт бўлади.

 

Хошимин шаҳрида 1300 га яқин репетиторлик марказлари мавжуд бўлиб, 3300 нафар ўқитувчи қўшимча дарслар ўтиш учун рухсатномага эга. Шу билан бирга, шаҳарнинг 93 фоиз мактаблари икки сменада фаолият юритади.

 

Маҳаллий ҳукумат сўнгги 10 йил ичида хусусий репетиторлик бозорини тартибга солишга уриниб келмоқда. Илгари бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий дарслар тақиқланган ва мактаб раҳбарларига ўқитувчиларга кундузги дарсларда самарали ўқитиш мажбуриятини эслатишга кўрсатмалар берилган эди.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар 62 та кўчкига сабаб бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.