Кадрларда Россия тинчликпарвар кучлари билан ҳамроҳликда Озарбайжон чегарачилари Озарбайжон суверен ҳудудига байроқ ўрнатмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Аммо бу орада арман аскарлари уларга қарата ўт очди. Ҳатто воқеа жойига РМК командири Александр Ленцов ҳам етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, арман ҳарбийлари Озарбайжон чегарачилари билан бирга Россия тинчликпарвар кучларини ҳам ўққа тутган. Арманистон оммавий ахборот воситалари байроқни ўрнатиш маросими чоғида арман томони ўт очилганини тасдиқловчи кадрларни тарқатди, деб ёзади Cалибер.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 15 июнь куни соат 08:45 да Арманистон Республикаси ҳудудидан ўққа тутилиши натижасида Давлат чегара хизматининг Лочин шаҳридаги чегара-божхона постида хизмат қилган ҳарбий хизматчи тан жароҳати олган эди.


