Виса ва Мастерcард халқаро тўлов тизимлари Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни амалга ошириш мақсадида Россия молия институтларини хизматдан узишни бошлади.
Бу ҳақдаги хабарлар компаниялар веб-сайтларида пайдо бўлди.
Шундай қилиб, Виса "тезкор чоралар" кўрмоқда. Аввалроқ Мастерcард ҳам санкциялар туфайли Россиянинг бир қанча молиявий институтларини ўз тўлов тизимидан узиб қўйгани ҳақида маълум қилган, бироқ гап қайси банклар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
ОАВ хабарларига кўра, санкцияга учраган Россия банкларининг мижозлари энди Виса ва Мастерcард карталари билан хорижда ва чора-тадбирларни қўллаб-қувватловчи мамлакатларда рўйхатдан ўтган онлайн-дўконларда тўлай олмайди.
Бироқ, аллақачон чиқарилган Виса ва Мастерcард карталари Россияда амал қилишда давом этади, чунки ички тўловлар 2014 йилда яратилган ички Миллий тўлов карталари тизими томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Россия билан тўлиқ миқёсли иқтисодий ва молиявий уруш олиб боришини айтганди.


